Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан соҳа фидойилари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Мазкур Фармонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган.
Ҳужжатда таъкидланишича, касаба уюшмалари тизимини ривожлантириш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
• "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Тошкент вилояти кенгаши раиси Файзиева Сайёра тақдирланди.
•"Меҳнат шуҳрати" ордени билан темирйўлчилар ва транспорт қурилишчилари касаба уюшмаси раҳбари Сабиров Қутлимурат тақдирланди.
• "Дўстлик" ордени билан соҳадаги фаол фаолияти ва муносиб ҳиссаси билан ажралиб турган қатор раҳбарлар — Абдуалимов Эшмирза, Акбердиев Абдуғафур, Аҳмедов Исак, Матисаев Хамидулло, Норқулов Ҳасан, Умарахунов Иркин ҳамда Хамидов Тайиржон тақдирланди.
•II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан Бедилов Равшан тақдирланди.
• II даражали "Саломатлик" ордени Имамқулиева Санобар ва Ханапияев Фарходжон топширилган.
• "Соғлом турмуш" медали Саитбекова Зерхан топширилган.
• "Шуҳрат" медали билан бир нечта фаол ходимлар, жумладан Абдумухторов Анваржон, Алимов Жасуржон, Самарбеков Равшанбек ва Урманбекова Мухаббат тақдирланган.
Фармонга мувофиқ, мукофотланган фуқаролар меҳнат соҳасидаги содиқ хизмати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшгани учун давлат раҳбари томонидан алоҳида эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакат ишбилармонларини мукофотлаган эди. Тегишли фармонда таъкидланишича, қарор уларнинг "мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишдаги" ютуқлари асосида қабул қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас