Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга қарши курашиш штаби мутахассиси Ҳабибулла Оқилов қандай қилиб шаҳар, туман ва вилоятлар карантиннинг "қизил" режимидан "сариқ" ва "яшил"га ўтказилиши ҳақида сўзлаб берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
"Карантин тоифаси инфекция юқтириш сонининг камайиши ва соғайганлар сони ошган тақдирда "қизил" дан "сариқ"га ўзгариши мумкин. Агар янги беморлар пайдо бўлмаса ва барча беморлар даволаниб чиқса, ранглар тоифаси "сариқ"дан "яшил"га ўзгаради”, - деди Оқилов Тошкентда ўтказилган брифинг давомида.
Шу билан бирга унинг айтишича, агар бирон-бир шаҳар ёки ҳудуд "қизил" даражада бўлса, у "сариқ" ёки "яшил" рангга айланмагунча кириш ва чиқиш таъқиқланади.
"Шаҳар, туман ёки вилоят "қизил" зонага ўтса, демак - у ерда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланган бўлади. Бу мақом камида 14 кун давом этади", - деди Оқилов.
Бизнинг материалимиздан турли ранг зоналарида қандай чекловлар борлигини, уларда нима қилиш мумкинлиги ва нималар таъқиқланганлигини билиб олишингиз мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас