Загрузка
Загрузка
Соатига 80 километр тезликдан юқори юрган ҳайдовчилар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
Жамият

Соатига 80 километр тезликдан юқори юрган ҳайдовчилар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ҳужжатда белгиланган тезликни соатига 80 километрдан ортиқ оширган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда катта миқдорда маъмурий жазо қўллаш кўзда тутилган. 

Расмий маълумотга кўра, янги нормалар орқали автотранспортни вақтинча олиб қўйиш ва мусодара қилиш каби таъсирчан чораларни қўллаш режалаштирилган. Шунингдек, автомобилни вояга етмаганларга топшириш, ноқонуний пойгалар ташкил этиш, тунги вақтда юк машиналарини хавфли ҳолатда қолдириш ҳамда гувоҳномасиз йўл безорилиги содир этганлик учун ҳам жавобгарлик оғирлашади. 

​Бундан ташқари, муҳокамалар давомида депутатлар фақат жазони кучайтириш билан чекланмай, йўл инфратузилмасини яхшилаш, чекка ҳудудларда светофорларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва радарлар ҳақида олдиндан огоҳлантирувчи белгиларни тўғри жойлаштириш масалаларини ҳам илгари сурган. 

Шунингдек, ушбу қонунчилик ташаббуси ЙҲХХ ва тегишли идоралар томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва одамлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Олдинроқ Қамчиқ довонида енгил автомобиллар учун тезлик чеклови 80 километр соатга туширилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...