Совуқ  чекинади. “Ўзгидромет” яқин  кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Жамият

Совуқ чекинади. “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

657

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 

“Ўзбекистон ҳудудларида узоқ вақт сақланиб турган қатламли булутлар зичлиги бузилиши бугунги кундан бошланди. Ниҳоят қуёш чиқди, кундуз кунги ҳарорат кўтарила бошлади, аммо бугун кундуз куни ҳарорат ҳали ҳам манфий бўлади. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 2-4 даража совуқ бўлади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Дам олиш кунлари антициклоннинг совуқ париферияси бузилиши давом этади ва якшанба кунига келиб, юқори босим майдони Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади.

Кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.

Якшанба куни кечалари совуқ 1-6 даражагача бўлади, кундуз кунлари эса қуёш ҳавони 7-10 даража илиққача иситади. Ниҳоят ҳарорат меъёрий қийматларга яқинлашади.

Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига асосан кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+