Загрузка
Загрузка
“Спутник” тақдири нима бўлади? Янгиҳаёт  тумани ҳокимлини бузиш қачон бошланиши ва “ёғоч уйлар”да яшовчилар қайси пайтда   кўчирилиши хусусида маълумот берди
Жамият

“Спутник” тақдири нима бўлади? Янгиҳаёт тумани ҳокимлини бузиш қачон бошланиши ва “ёғоч уйлар”да яшовчилар қайси пайтда кўчирилиши хусусида маълумот берди

45
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун Янгиҳаёт ҳокимлигида туманни янада ривожлантириш бўйича матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Ҳоким Ҳаёт Иноғомов беш йиллик режадаги асосий лойиҳалар ҳақида гапириб, журналистларнинг саволларига ҳам жавоб берди. Энг асосий савол - "Йўлдош" (Спутник) мавзеси аҳолисининг тақдири билан боғлиқ бўлди. Мухбиримиз бузиш ва оммавий кўчириш қачон бошланишини, одамлар ўнлаб йиллар давомида яшаган уйларни тарк этишни қатъиян рад этган тақдирда қандай келишиб олишларини, шунингдек, мавзенинг машҳур яшил майдонларни нима кутаётганини билиб олди.

Кўчиш қачон?

Аввалроқ, “Спутник” аҳолисини яқинда бошланган реновация доирасида янги мавзега кўчириш режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча мавзедан 1,5 километр узоқликда 13 мингдан ортиқ хонадонга мўлжалланган турар-жой мажмуаси қурилиши бошланган.

Ҳаёт Иноғомовнинг сўзларига кўра, у мавзенинг барча аҳолисини ўз ичига олиши керак. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда 409та икки қаватли ёғоч уйларда 21 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Объектлар қурилиши тугаллангач, улар янги квартираларга кўчирилади.

"Аввал қурамиз, кейин бошқа жойга кўчирамиз ва бузишни бошлаймиз. Ҳозир ҳеч ким чиқарилмайди", – дея таъкидлади туман ҳокими.

Мажмуани тўлиқ битказиш 2027 йилга режалаштирилган. Шу билан бирга, у нафақат “спутникликлар” учун, балки бошқа фуқаролар ҳам у ерда уй сотиб олишлари мумкин экан.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Тошкент Инвест" компанияси раҳбари Бахром Шакиров кўчиб ўтиш шартлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, кўчиб ўтадиганларга тенг уй-жой берилишини яна бир бор таъкидлади.

"Шу билан бирга, қонунга кўра, улар мавжуд бўлган яшаш майдонининг қўшимча 20 фоизини олиш ҳуқуқига эга. Квартиралар тўлиқ таъмирланган ҳолда топширилади ", дея жавоб берди у мухбиримизнинг саволига.

Ҳуқуқий асос 

Матбуот анжуманида ҳоким "Спутник" аҳолиси реновация бошланганлиги ҳақида ҳали хабардор қилинмаганлигини тасдиқлади. Жамоатчилик муҳокамаси ва мулкни баҳолаш ҳали амалга оширилмаган. У ҳеч ким мажбуран чиқариб юборилмаслигига ишонтирди, аммо унинг айтишича, ҳокимият қонунчиликка мувофиқ одамлар билан келишишга интилади.

Таъмирлаш лойиҳасининг ҳуқуқий асослари тўғрисида сўралганда, Иноғомов ҳозирда бузиш ва бошқа жойга кўчириш ҳақида гап йўқлиги, янги уй-жой қурилаётган пайтда тегишли қонун устида ишлашни якунлаш учун вақт борлигини эслатиб ўтди.

"Агар бугун бўлмаса, эртага бу уйлар албатта авария ҳолатига келади. Баҳолаш ҳозирча ўтказилмаган, аммо биз вазиятни кўриб турибмиз. Уйлар қарийб 60 йил илгари қурилган, ёғоч эса чирийди. Буларнинг барчаси одамларнинг яхши яшаши учун қилинмоқда. Бошқа мақсадлар йўқ",- деди Иноғомов мухбиримиз билан бўлган суҳбатда.

Зиёфат кимнинг ҳисобидан?

“Спутникчиларни” кўчиришни молиялаштириш масаласи тадбир сенсациясига айланди. "Ёғоч уйлар"да яшовчиларга янги квартиралар бепул берилади. 409 та уй бузилганидан кейин бўшаган ер давлатга ўтади. Ҳокимнинг таъкидлашича, у тадбиркорларга берилмайди. Янги мажмуани қуриш харажатларини фақат инвестор – GC-Group Industries компанияси ўз зиммасига олади.

"Бу ижтимоий лойиҳа. Бу фойда олиш учун эмас. Бунинг учун инвесторнинг бошқа лойиҳалари ҳам бор", - деди “Тошкент Инвест” компанияси раҳбари Бахром Шакиров.

Дарахтлар тақдири нима бўлади?

“Спутник” мавзеси ўзининг яшил зоналари билан машҳур. Бу ерда 60 ёшли чинорлар, эманлар ва бошқа қимматбаҳо дарахтлар ўсади. Шу сабабли, реновация лойиҳаси аҳолини ушбу дарахтларни сақлаб қолиш нуқтаи назаридан ҳам ташвишга солмоқда. Ҳокимлик "ёғоч уйлар" бузиб ташланганидан сўнг бу ерда “Янгиҳаёт Марказий боғи”ни қуришга қарор қилган.

"Лойиҳа аллақачон ишлаб чиқилмоқда. 2025 йил май ойида у тайёр бўлиши керак. Шунда биз уни жамоатчиликка тақдим этамиз", – деди ҳоким Ҳаёт Иноғомов матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, туман ва шаҳар экология бошқармалари ушбу ҳудудда қанча дарахт ўсаётганини, уларнинг қанчаси касал ва кесишни талаб қилишини ҳисоблаб чиқади. Ушбу йўналишдаги ишлар келгуси ҳафталарда бошланади.

"Шунингдек, биз баъзи дарахтларни ёшартиришни режа қилаяпмиз, аммо бирорта ҳам соғлом дарахт зарар кўрмайди. Биз дарахтларни атайлаб қуритиш ҳолатлари ҳақида биламиз. Аммо, юқорида айтиб ўтганимиздек, бу ерни тадбиркорларга бермаймиз, бошқаларга эса керак эмас", - деди у.

Шу билан бирга, истироҳат боғининг рентабеллиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Иноғомов у ерда баъзи савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш режалаштираётганини айтиб ўтди.

"Бироқ, бу ҳудудда капитал қурилиш бўлмайди", - деб ишонтирди у.

Эслатиб ўтамизки, мухбирларимиз “Спутник” мавзесида яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашиб, улар оммавий бузиш ва кўчириш ҳақида қандай фикрда эканликларини билиб олишди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...