Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, таниқли спортчи Илья Авербух ва унинг рафиқаси Елизавета Арзамасова дам олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришган.
Бу ҳақда Арзамасова ўзининг Instagramдаги саҳифасида айтиб берган. Машҳур эр-хотин Тошкент кўчаларида сайр қилишга, шунингдек, Белдерсойдаги тоғ-чанғи курортига боришга ҳам улгурган.
"Бугун мазза қилиб Тошкентда юрдик! Шаҳардаги қандай одамлар очиқ ва меҳрибон! Сизга яхшилик тилайман!",- деб ёзмоқда Арзамасова.
Шу билан бирга, актрисанинг тан олишича, бу ерда, яъни ўзбек курортида илк бор чанғида учишни бошлаган ва бу жараён унга жуда ёққан. Бундан ташқари, у ўзбек тилида “Мен сени севаман” дейишни ҳам ўрганган.
Изоҳлар мавжуд емас