Тартибсизлик ва ташкилотчиликнинг йўқлиги. Хориждан уйига қайтган ўзбекистонликларга карантинда зарур шароитлар яратилмади
Жамият

Тартибсизлик ва ташкилотчиликнинг йўқлиги. Хориждан уйига қайтган ўзбекистонликларга карантинда зарур шароитлар яратилмади

1001

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Эълон қилинган карантиндан сўнг бугун  кечқурун  Россиядан ўзбекистонликларни Тошкентга олиб келган  биринчи авиарейс амалга оширилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу Москвадан  учиб келган “Аэрофлот”  рейси бўлиб, унда 200 дан ортиқ йўловчилар, шу жумладан болалар ва қариялар ҳам бўлган. Ушбу рейсда хизмат сафаридан қайтаётган Batafsil.uz мухбири телефон орқали қилган мулоқотида  масъул идоралар хориждан келаётган ўзбекистонликларни қабул қилишга тайёр эмаслигини таъкидлади.  Бу эса ҳали бошланиши.

Турли тахминларга кўра, Россияда рублнинг пасайиши ва коронавирус туфайли жиддий муаммоларга дуч келаётган қурилиш объектлари ва хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётган 3 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари мавжуд. Агар юз минглаб одамлар Ўзбекистонга қайтишни бошласалар нима бўлади? Ҳозирда мавжуд  тизим икки юз кишини уюшган тарзда қабул қила олмаса, юз минглаб одамлар келганда нима юз бераркан?

Ўз кўзи билан кўргани

Самолётда бўлган Batafsil.uz мухбири қуйидагиларни айтиб берди:

- Муаммолар Тошкентга этиб келгандан сўнг аэропортда бошланди. Қабул қилувчи ходимлар касалликни юқтиришган кўрқаётган кўплаб одамлар билан қандай ишлашни мутлақо тушунмайдилар,  кимдирнинг ёш болалари бор,  атрофда  кекса кишилар ҳам йўқ эмас. Бизни шунчаки автобусларга миндириб, ҳеч ким ҳеч нарсани тушунтирмади. Бу автобусларда бир соатдан кўпроқ кутишга тўғри келди. Биз ҳеч нарса, қўшимча қулайликлар сўрамадик. Ваколатли киши келиб одамларга нима бўлишини, қаерга боришни аниқ тушунтириб бериши,  барча тинчлантиришининг  ўзи кифоя эди.   

Лекин ҳеч ким келгани йўқ, яқин атрофда юрган божхоначи ва шифокорлардан сўрашга мажбур бўлдик. Аниқланишича, айни пайтда  аэропорт ичкарисида бизнинг юкларимиз зарарсизлантирилиб, кейин бизни “Бургут” оромгоҳига олиб кетишар экан.

“Бургут”га келгандан кейин вазият янада оғирлашди. Ушбу ёзги оромгоҳ кўплаб одамларни карантинга қабул қилишга тайёр эмас экан. Бу ерда улар одамларни беш кишилик кичик хоналарга жойлаштиришмоқчи. Карантин меъёрлари дегани шуми?  Асосий гигиена шароитларининг этишмаслигини гапирмаса ҳам бўлади -  ҳатто совун ҳам йўқ. Шунингдек, умумий душ хонаси ва ҳамма учун умумий ҳожатхона яратилган. Хўш,  буни қандай карантин деса бўлади?

 Ходимлар фақат  "Мен бу ерда ҳеч нарсани ҳал қилмайман" деган  гапни айтишади холос. Ундай бўлса, ким ҳал қилади?

Бу ерда яқинда операция қилинган аёл ҳам бор бўлиб,  унга  махсус ёрдам керак, шунингдек, кичкина болали аёл бор. Беш кишилик кичкина хоналарда уларни қандай жойлаштириш мумкинлиги номаълум бўлиб қолмоқда. Ахир  улар бир-бировларига юқтириш эҳтимоли мавжуд-ку?

 Қуйида видео ва аудио файллар илова қилинган. Бу фейк эмас, балки Президент ва ҳукуматдан бунга эътибор беришни сўраган одамларнинг ҳақиқий ҳикоясидир. Бу  ҳали одамларни эвакуация қилишнинг бошланиши бўлса, иш керакли даражада ташкил этилмаса  бундан кейин нимани кутиш мумкин?  


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+