Загрузка
Загрузка
Тергов ҳибсхоналаридаги маҳбусларга байрам кунлари ҳам камида икки соатлик сайр ҳуқуқи берилмоқда
Жамият

Тергов ҳибсхоналаридаги маҳбусларга байрам кунлари ҳам камида икки соатлик сайр ҳуқуқи берилмоқда

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш ҳамда пробация институти самарадорлигини оширишга қаратилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Мазкур қонун билан тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган маҳбуслар ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтирувчи бир қатор муҳим янгиликлар жорий этилмоқда.

Хусусан, "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ҳам камида икки соат давомида сайр қилиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, уларга ташқаридан қўшимча тарзда кийим-бош ва пойабзал олиш имконияти яратилиб, ички дўконлардан озиқ-овқат ва энг зарур ашёларни харид қилиш учун рухсат этилган пул лимити меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваригача оширилмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига киритилаётган ўзгартиришлар билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат тизими такомиллаштирилмоқда. Эндиликда бундай шахсларнинг ваколатли органларга вақти-вақти билан келиб, рўйхатдан ўтиб туриш мажбурияти белгиланиб, назорат кучайтирилмоқда. 

Бироқ шу билан бирга, маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиш масаласини судда кўриб чиқиш учун нафақат масъул идоралар, балки адвокат ёки шахснинг ўзи ҳам мустақил равишда илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Шартли озод қилишни бекор қилишга оид ишларни кўриб чиқиш эса маҳкум истиқомат қилаётган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича туман ёки шаҳар суди судяси томонидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, Жиноят-ижроия кодекси бутунлай янги боб билан тўлдирилиб, унда шартли озод қилинган шахслар устидан назорат олиб боришнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари, уларнинг мажбуриятлари ва назоратни расман тугатиш тартиби қонун даражасида мустаҳкамланмоқда. Сенаторларнинг таъкидлашича, мазкур қонун жамиятда қайта ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, жиноят йўлига кириб қолган шахсларни тўғри ҳаётга қайтаришга ҳамда инсон ҳуқуқларини ишончли таъминлаш тизимини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда қамоққа олинган шахслар тергов изоляторига киритилишидан олдин шифокорлар кўригидан ўтиши ҳам шарт этиб белгиланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...