Загрузка
Загрузка
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари икки баробарга ошди
Жамият

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари икки баробарга ошди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Жорий йилнинг ўтган даврида тиббиёт ва фармацевтика соҳаси бўйича Рақобат қўмитасига 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниб, соҳадаги қоидабузарликларга чек қўйилди.

​Қўмита ўтказган таҳлиллар соҳадаги тизимли муаммолар истеъмолчилар ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатаётганини кўрсатган. Жумладан, хусусий тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ягона ва очиқ тартибнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, ҳалол фаолият юритаётган тадбиркорлар учун рақобат муҳитининг мураккаблашиши кузатилган.

​Назорат тадбирлари давомида косметология соҳасидаги жарроҳлик амалиётларида малака талабларига риоя этилмагани аниқланган. Бундан ташқари, давлат рўйхатидан ўтмаган тиббий препаратларнинг қўлланиши, ЭКО муолажаларида беморларга етарли маълумотлар берилмаслиги ва амалиётларнинг эҳтимолий оқибатлари тўлиқ тушунтирилмаётгани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган.

Хусусан, Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаган ва таркибида ботулинотоксин бўлган косметик воситаларни қўллаш оқибатида жиддий заҳарланган фуқаролар сони 50 нафарга яқинлашганди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси Refinex Botulinum Toxin Type A for Therapy ҳамда Dysport 500 Clostridium botulinum type A toxin-haemagglutinin complex маҳсулотлари соғлиқ учун ўта хавфли эканидан аҳолини яна бир бор огоҳлантирган эди.

​Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан ҳудудларда "сирли мижоз" тадбирлари жорий этилган. Ушбу чора-тадбирлар истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда соҳада қонунийликни таъминлашга хизмат қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...