Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат жадвалига вақтинчалик чекловлар киритилмоқда. Метрополитен раҳбариятининг маълум қилишича, бекатларнинг конструктив ва техник ҳолатини қўшимча равишда батафсил назоратдан ўтказиш зарурати туфайли, 2026 йилнинг 17 июлидан 19 июлигача (икки кун давомида) ушбу йўналишда поездлар қатнови фақат соат 06:00 дан 22:30 гача амалга оширилади.
Ушбу профилактика тадбирлари давомида Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги барча 14 та бекатнинг конструктив ва техник ҳолати махсус мутахассислар томонидан белгиланган тартибда, синчковлик билан кўздан кечирилади. Мазкур текширувлар аномал иссиқ шароитида метрополитен инфратузилмасининг ишончли ва барқарор фаолиятини таъминлаш, мавжуд ҳолатни яна бир бор чуқур таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратишга қаратилган.
Метрополитен маъмурияти йўловчилардан юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракатланиш режаларини ушбу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тузишни тавсия этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Турон" бекатидаги фавқулодда ҳолат сабаб икки киши жабрланганди.

Изоҳлар мавжуд емас