Загрузка
Загрузка
Аномал иссиқ кунларида тез ёрдам хизматига 166 мингдан зиёд чақириқ келиб тушди
Ҳодисалар

Аномал иссиқ кунларида тез ёрдам хизматига 166 мингдан зиёд чақириқ келиб тушди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сўнгги тўрт кун давомида кузатилган аномал иссиқ об-ҳаво шароитида республика бўйича 103 тез тиббий ёрдам хизматига жами 166 минг 726 та чақириқ келиб тушди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, аҳоли ўртасида эҳтиёт чоралари бўйича мунтазам олиб борилган тарғибот ишлари туфайли аввалги даврларга нисбатан мурожаатлар сонида кескин ўсиш кузатилмаган.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғафуровнинг таъкидлашича, бундай жазирама об-ҳавода сурункали хасталиклар, хусусан, юрак-қон томир, нафас йўллари касалликлари ва қандли диабет билан оғрувчи беморлар, шунингдек, кексалар, ҳомиладор аёллар ҳамда болалар алоҳида хавф гуруҳига киради. Шу сабабли ушбу тоифадаги фуқароларнинг саломатлигини доимий назорат қилиш ва зарурат туғилганда тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кучайтирилган.

Мутахассислар иссиқ уриши ва сурункали касалликлар қўзишининг олдини олиш мақсадида фуқароларга куннинг энг фаол соатларида заруратсиз ташқарига чиқмасликни тавсия этмоқда. Шунингдек, кун давомида кўпроқ сув истеъмол қилиш, ёғли, қовурилган ҳамда шўр таомлардан тийилиб, енгил ҳазм бўлувчи овқатлар ва сабзавотли салатларга устуворлик бериш лозимлиги алоҳида таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ ҳарорат фонида кунлик электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми тарихдаги энг юқори кўрсаткични қайд этганди. Юзага келган ўта юқори юклама туфайли тизимнинг бутунлай ишдан чиқиши ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида, мамлакатнинг бир қатор вилоятларида мажбурий вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда. 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...