Загрузка
Загрузка
Оҳангарон полигонидаги ёнғин сабаб "Махсустранс" филиалига 683 миллион сўмдан ортиқ зарар ҳисобланди
Ҳодисалар

Оҳангарон полигонидаги ёнғин сабаб "Махсустранс" филиалига 683 миллион сўмдан ортиқ зарар ҳисобланди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида 11–12 июль кунлари кузатилган ҳаво ифлосланиши Оҳангарон туманидаги маиший чиқиндилар полигонида юз берган ёнғин оқибати экани маълум бўлди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси экополиция ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида "Янги ҳаёт" қўрғони ҳудудида жойлашган полигонда чиқиндиларни жойлаштириш ва кўмиш талаблари етарли даражада ташкил этилмагани сабабли 10 июль куни ёнғин чиққани аниқланган.

Экополиция томонидан берилган мажбурий кўрсатмаларга қарамай, полигон раҳбари ҳолатни бартараф этмаган ва ёнғин 11 июль куни ҳам давом этган. Шу сабабли масъул шахс такроран маъмурий жавобгарликка тортилган. Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, ёнғин туфайли ҳавога ташланган заҳарли моддалар миқдори меъёрдан бир неча баробар ошиб кетган. 

Хусусан, азот икки оксиди 12,8 марта, формальдегид 12,2 марта, углерод оксиди 10,7 марта ва олтингугурт икки оксиди 9 марта юқори бўлгани қайд этилган. Метеорологик кузатувлар 11 июль куни кечқурун айнан Оҳангарон йўналишидан Тошкент шаҳри томон кучли шамол эсгани ва бу заҳарли тутунни пойтахт ҳавосига олиб келганини тасдиқлаган.

Суриштирув давомида ушбу чиқинди полигони аслида қурилиши якунланмагани ва фойдаланишга топширилмагани фош бўлган. Шунга қарамай, MAXSUSTRANS-ISHB корхонаси 2025 йилнинг май ойидан буён Тошкент шаҳридан чиққан маиший чиқиндиларни ноқонуний равишда ушбу масканга жойлаштириб келган. Экология вазирлиги атмосфера ҳавосини ифлослантиргани учун мазкур корхонага нисбатан 683 миллион 870 минг сўм миқдорида қўшимча компенсация тўловлари ҳисоблаган бўлиб, айни пайтда ҳужжатлар суд органига юбориш учун тайёрланмоқда.

Аввалроқ тармоқларда чиқиндилар ҳажмини камайтириш мақсадида улар атайлаб ёқиб юбориляпти, деган тахминлар ҳам пайдо бўлганди. Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бу иддаоларга жавоб қайтарган эди. 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...