Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропорти реконструкция қилинади. Унинг ўтказиш имкониятлари  икки баравар ошади
Жамият

Тошкент аэропорти реконструкция қилинади. Унинг ўтказиш имкониятлари икки баравар ошади

781
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент аэропорти реконструкция қилинади. Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраевага ҳавола қилган ҳолда   мухбиримиз хабар беришича, аэропортнинг ўтказиш имкониятлари икки баравар ошади. 

“Тошкент аэровокзалини реконструкция қилиш дастури ишлаб чиқилган. Унинг ўтказиш имкониятлари икки баравар оширилади, авиациявий фаолиятдан ташқари ҳудуд кенгайтирилади, жамоат овқатланиш, кутиш ва йўловчилар дам олиш   ҳудудлари кўпайтирилади. Бундан ташқари, йўловчиларга   учиш ва қўниш хизматлардан фойдаланиши учун қулай шароитлар яратилади”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканилига берган интервьюсида.

Бизгнес режага кўра, ишларни икки босқичда ўтказиш режалаштирилган. 2021 йилда олд қисми ва бино фасади, 2022 йилда эса ўнг томони таъмирланади. Ишларнинг тахминий нархи 17 миллион долларни ташкил қилади. Натижада йўловчилар оқими бир соатда 600 кишидан 1200 кишигача ошади.

Жўраеванинг сўзларига кўра, юк ташиш ҳажмининг ўсишини қўллаб-қувватлаш учун янги юк терминалини қуриш режалаштирилган.

Яна бир муҳим йўналиш шундан иборатки, айни пайтда мамлакатда   мустакил фаолият юритиб келаётган 11та аэропортларнинг барчасини   ягона бошқарув идораси остига бирлаштириш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...