Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропортида таксилар фаолияти қандай ташкил этилади?
Жамият

Тошкент аэропортида таксилар фаолияти қандай ташкил этилади?

762
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzbekistan Airports йўловчиларни ўз ҳолига қўймайдиган такси ҳайдовчиларидан халос бўлиш учун пойтахт аэропортида такси фаолияти тизимини кенг миқёсда қайта ташкил этишни режалаштирган.

Бунинг учун тендер ўтказилиб, ягона такси хизмати кўрсатувчи – 2017 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритаётган Bobur Diyor компанияси танлаб олинган. Компания тасарруфида ишлаб чиқарилганига уч йил бўлмаган, фақат бензинда ишлайдиган 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий енгил автомобиллари мавжуд. Бу аукцион доирасида Uzbekistan Airports томонидан қўйиладиган асосий талаблардан бири эди.

Йўловчилар қўниш зали ичида жойлашган такси “стойка”сига бориб, манзилни айтишлари ва тўловни нақд ёки карта орқали амалга оширишлари мумкин. Такси хизмати диспетчери йўловчининг манзили ва "тўланган" белгиси билан квитанцияни чиқаради. Терминалдан чиқиб кетгач, йўловчи кетма-кет турган биринчи машинага ўтиради ва ҳайдовчига квитанцияни беради. Шунингдек, йўловчи терминал ичидаги “стойка”ни четлаб ўтиб, такси хизматларидан фойдаланиши ва ҳайдовчига тўғридан-тўғри тўлаш имкониятига эга бўлади.

Танланган ташувчи транспорт хизматларини кўрсатиш борасида беш йиллик тажрибага эга. Хусусан, компания аэропорт ва вокзалларда кутиш/кузатиш, курьерлик хизматлари, VIP такси, микроавтобус ва автобусларда хизмат кўрсатиб келмоқда.

Транспорт компанияси аэропорт йўловчиларни ташиш нархлари, шунингдек қўниш залида ўрнатиладиган такси “стойка”си дизайнини шакллантириш масалаларини   Uzbekistan Airports билан келишиб олади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...