Загрузка
Загрузка
Тошкент ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди
Жамият

Тошкент ахборот технологиялари университетига янги ректор тайинланди

918
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Сарвар Бобохўжаев мазкур ОТМ ректори этиб тайинланган. 

Бундан аввал ТАТУ ректори вазифасини бажарувчи Тўлкин Тешабоев Тошкент молия институти ректори бўлди.

Сарвар Бобохўжаев 1978 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2002 йилда – Япония халқаро Университетини тугатган (2002).

2016-2018 йилларда Тошкентдаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаган, бунгача шу университетнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими бошлиғи ва маъмурий масалалар бўйича бош менежер бўлган. 

2014-2015 йилларда Innovative initiatives institute нодавлат таълим муассасаси директори ва маслаҳатчиси, 2009-2014 йилларда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг молия ва маъмурият бўлими бош менежери сифатида фаолият юритган.

У 2017 йилдан “Ўзбекистон-Корея Республикаси” дўстлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари ҳисобланади.

У тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги президент, ижодий ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлигига раҳбарлик қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...