Тошкент автобусларида тегажоқлик билан курашилади. Эркаклар фурсатдан фойдаланган ҳолда қизларга суртиниб, лаззат олмоқчи бўлган ҳолатлари мавжуд
Жамият

Тошкент автобусларида тегажоқлик билан курашилади. Эркаклар фурсатдан фойдаланган ҳолда қизларга суртиниб, лаззат олмоқчи бўлган ҳолатлари мавжуд

1085

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент автобусларида тегажоқлик билан курашилади. Эркаклар фурсатдан фойдаланиб, қизларга суртиниб, лаззат олмоқчи бўлган ҳолатлари мавжуд. Бу ҳақда блогер ва жамоат арбоби Азиза Умаровага ҳавола килган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” компанияси кузатув кенгашининг аъзоси сифатида жамоат транспортида учрайдиган бир жирканч ҳолатга эътибор қаратишни таклиф қилганман. Бу ҳолат фроттеризм деб аталиб,   халқаро касалликлар таснифига кўра, жинсий оғиш ҳисобланади. Эркаклар имкон бўлганда, жамоат транспортидаги тирбандлик пайтида ўзларини аёлларга суртиниб, лаззатланмоқчи бўлади”, - дея ёзмоқда у ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Умарованинг қўшимча қилиб айтишича, бу ҳолат барча давлатлар, хусусан Ўзбекистонга ҳам хосдир. Шунинг учун дунёнинг кўплаб шаҳарларида   қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

“Мактабда ўқиб юрган йилларим троллейбус ёки трамвайда юрганимда, мен ҳам бу муаммога дуч келганман. Синфдошларим, танишларим, дугоналарим ҳам бундан мустасно эмас. Бир маротаба бўлса ҳам, улар бунинг гувоҳи бўлишган. Мазкур ҳолат кўпинча кичик мактаб ёшида юз беради. Чунки болалар шикоят қилишдан қўрқади. Бугунги кунда ҳам бу мавзу ёпиқлигича қолмоқда”, - деди у. 

Умарованинг сўзларига кўра, аёлларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида бу каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган кичик бўлсада, тушунарли ахборот кампанияси (raising awareness) ташкил қилинади. Бундан ташқари, мазкур ҳолатларга нисбатан транспорт ходимларининг муносабат билдириш протоколи яратилади. 

Икки турдаги плакатлар ишлаб чиқилиб, шаҳарнинг барча автобуслари ва метрода илиб қўйилади.

Шу билан бирга, Умарова автобусларни эркаклар ва аёллар   қисмига бўлиш ғоясига ҳам ўз фикрини билдирган.

“Транспортни аёллар ва эркаклар   қисмига бўлишнинг   объектив сабабларини кўрмаяпман. Агар автобуслар катта сиғимли бўлса (ҳозир айнан шундай бўлаяпти), қатъий жадвал бўйича ҳаракатланса, 200 фоизга   йўловчилардан тўлдирилмаса, тўғри тушунтирилса – муаммо тезда ҳал қилинади. Кескин чоралар билан муаммони кўтариб чиқишга бўлган уринишни йўққа чиқармаслик керак”, - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...