Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудирига нисбатан 5 ёшли болага жинсий зўравонлик қилиш гумони билан қўзғатилган жиноят иши судга юборилди. Биринчи суд мажлиси 18 ноябрь кунига белгиланган.
Вилоят суди маълум қилишича, 52 ёшли эркак ва бошқа шахсларга оид жиноят иши материаллари Норин туман судига келиб тушган. Жабрланувчининг ёши инобатга олиниб, суд жараёни ёпиқ тарзда ўтказилади.
Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 12 сентябрь куни Учқўрғон тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси тўртинчи қисми — айбдорга 14 ёшга тўлмагани аён бўлган шахсни номусига тегиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Шу куни гумонланувчи ушланган ва суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Энди иш бўйича суд муҳокамаси бошланади.

Изоҳлар мавжуд емас