Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча Тошкентда Тошкент, Бухоро, Урганч шаҳарлари ва Фарғона водийси аэропортларида қуриладиган янги терминалларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Uzbekistan Airports аэропортларда йўловчиларга хизмат кўрсатишни қандай тезлаштириш режалаштирилаётгани ҳақида сўзлаб берган.
Аэропортлар учун маблағ
Жами 2026 йилгача аэропортларни қуриш ва реконструкция қилиш учун жами 829 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилади, шундан жорий йилнинг ўзида 287 миллион доллар ажратилади.
Маблағнинг аксарият қисми, яъни 256 миллион доллар Фарғона водийсининг учта ҳудуди учун асосий бўладиган янги аэропорт қурилишига сарфланади.
Урганч шаҳри аэропортини реконструкция қилиш учун 177 млн. доллар, Бухорога –136 млн. доллар, Самарқандга –131 млн. доллар, Тошкентга –111 млн. доллар сарф қилинади.
Аэропортлар лойиҳаси
Хизмат кўрсатишни яхшилаш
Ислоҳотдан олдин Тошкент аэропортидан учиб кетаётган йўловчиларни рўйхатга олиш ўртача 70 дақиқагача, паспорт назорати – 85 дақиқагача, келганларни божхона назоратидан ўтказиш – 30 дақиқагача, паспорт назорати – 80 дақиқагача вақтни олган.
Айни пайтда эса кўрсаткичлар сезиларли даражада яхшиланган. Учиб кетаётган йўловчиларни текшириш 50 дақиқагача (халқаро стандартларга мувофиқ энг мақбул вақт 20 дақиқагача), паспорт назорати – 45 дақиқагача (10 дақиқагача бўлиши керак), келганларни божхона назоратидан ўтказиш – 30 дақиқагача (2 дақиқагача бўлиши керак), паспорт назорати - 40 дақиқагача (10 дақиқагача бўлиши керак) давом этади.
Ташувлар ҳажми
2026 йилга келиб, йўловчи оқимининг ўсиши 13 фоиз бўлиши керак. Агар жорий йилда маҳаллий аэропортлар 7,4 миллион йўловчига хизмат кўрсатса, 2026 йилда 9,6 миллион йўловчи қамраб олиниши лозим.
Юк айланмасини 2022 йилда 8 фоизга (83,4 минг тонна), 2026 йилда эса 121.2 минг тоннагача ошириш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас