Загрузка
Загрузка
Тошкент, Бухоро ва Навоийда кунлик ҳарорат рекордлари янгиланди
Жамият

Тошкент, Бухоро ва Навоийда кунлик ҳарорат рекордлари янгиланди

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 6 ва 8 ноябрь кунлари Тошкент, Бухоро ҳамда Навоий шаҳарларида ҳаво ҳарорати аввалги йиллардаги шу кунлар учун қайд этилган кўрсаткичлардан юқори бўлди. Айрим ҳудудларда ҳарорат 30 даражадан ҳам ошди. 

Жумладан, Тошкент шаҳрида 6 ноябрь куни ҳаво ҳарорати 26,9 даражагача кўтарилган. Бу 1981 йилда қайд этилган 26,4 даражали аввалги рекорддан 0,5 даража юқори. 

Бухоро шаҳрида 8 ноябрь куни максимал ҳарорат 30,6 даражани ташкил этган. Бу кўрсаткич 1992 йилда кузатилган 29,5 даражали рекорддан 1,1 даража юқори бўлган. 

Шунингдек, Навоий шаҳрида ҳам 8 ноябрь куни ҳаво ҳарорати 30 даражага етган. Бу 1992 йилда қайд этилган 28,7 даражали аввалги рекорддан 1,3 даража юқори ҳисобланади. 

Аввалроқ октябрь ойида Тошкент қандай ҳаводан нафас олгани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...