Тошкент кўчаларидан бири бир ойга ёпилади
Жамият

Тошкент кўчаларидан бири бир ойга ёпилади

70

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда 9 июлдан бошлаб Янги Ўзбекистон кўчаси қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Ёпилиш шу номдаги боғ яқинида ер ости пиёдалар ўтиш жойи қурилиши билан боғлиқ, дея хабар берди туман ҳокимлиги.

Расмий хабарга кўра, 2025 йил 9 июль соат 07:00 дан 9 августга қадар Янги Ўзбекистон кўчасининг (Тошкент вилояти томондан) боққа туташ қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Айланма йўл "Янги Ўзбекистон" боғи чегараси бўйлаб "Миллий боғ" кўчаси йўналишида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамизки, 2 июль куни эрталаб Тошкентнинг бир нечта туманлари - Яшнобод, Миробод ва Бектемирда тирбандлик юзага келганди. Ўшанда асфальтни алмаштириш ишлари муносабати билан "Роҳат" чорраҳаси ҳудудидаги Д001 ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми ёпилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...