Загрузка
Загрузка
Тошкент кўчаларига нима учун панжаралар қайтмоқда?
Жамият

Тошкент кўчаларига нима учун панжаралар қайтмоқда?

206
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда темир панжалар Тошкентга қайтаётгани ҳақидаги хабарлар бугун кун тартибида турибди. Масъуллар гарчи 2019 йилда бу панжаралар пиёдалар учун жиддий хавф туғдириши маълум қилган бўлса-да, ҳозир улар қайта ўрнатилишни бошлаган. Шу сабабли Batafsil.uz мухбири ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) ходимлари ва фаоллар иштирокидаги норасмий учрашувда иштирок этди.

Нима учун тўсиқлар қайта қурилмоқда? 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахтнинг 16 та асосий кўчасида темир тўсиқлар ўрнатилишини пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими маълумотларига кўра, шаҳардаги йўл транспорт ҳодисаларнинг қарийб 50 фоизи пиёдалар иштирокида содир бўлади. 2024 йилда бундай ҳодисалар 734 тани ташкил этган, 49 та ҳолат ўлим билан якунланган.

Мутасаддилар таъкидлашича, аварияларнинг аксарияти пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши билан боғлиқ. Шу боис панжаралар "ўлим ўчоқлари" деб баҳоланган хавфли ҳудудларда ўрнатилмоқда. Бу қарор Андижон вилоятидаги тажрибага асосланган бўлиб, у ердаги бозорга тўсиқлар ўрнатилганидан сўнг 8 ой давомида пиёдалар ўлими қайд этилмаган.

Уларнинг таъкидлашича, бу ҳаракат пиёдалар ҳаётини сақлаб қолишнинг энг тезкор ечими ҳисобланади. Чунки BRT каби замонавий лойиҳалар учун кўп вақт талаб қилинади.

Темир тўсиқларни ўрнатишда Qarshi Stroy Sentr компанияси ғолиб деб топилган. Компания 2025 йил 10−28 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ҳокимияти томонидан ўтказилган тендерда ғолиб бўлган. Тендерда жами 7 нафар компания катнашган. Улар:

  • Qarshi Stroy Sentr
  • Qurilish Impex Group
  • Zastroy
  • Star Invest Build
  • Horizon Builders
  • Bunyodkor Kompleks Invest
  • Elmurod Qurilish Servis

Тендер натижаларига кўра, Qarshi Stroy Sentr энг юқори балл тўплаган ҳолда ғолиб бўлган ва ҚҚС билан 6 миллиард 6 миллион 446 минг 265,20 сўмга 90 кун ичида қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Қизиқарли томони компаниялар кўрсатган суммалар, ҳатто, тийинигича бир хил:

Снимок экрана 2026-02-04 192405.png

Тошкентда тўсиқлар Миробод (Госпиталка), Ислом Каримов, Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзработ, Сағбон, Янгишаҳар, Навоий ва Беруний кўчалари, Фарғона йўли, Оҳангарон ва Бектемир шосселари, Янги Сергели, Олой, Қўйлиқ ва Ибн Сино бозорлар яқинидаги хавфли нуқталарга қўйилмоқда.

Шу билан бирга, ЙҲХХ раҳбарияти бу масалада жамоатчилик фаоллари ва урбанистлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда металл панжаралар ўрнига "яшил деворлар", пиёдалар ўтиш жойларини қайта дизайн қилиш ва ҳар бир кўчага индивидуал ечим қўллаш таклифлари муҳокама қилинди.

Мулоқот шунчаки суҳбат билан чекланиб қолмади. Томонлар яқин вақт ичида Миробод ва "Ўзбекистон овози" каби кўчаларда қўшма "инспекция" ўтказишга келишиб олдилар. Бунда урбанистлар, меъморлар ва ЙҲХБ муҳандислари жойига чиқиб, мавжуд камчиликни ўрганадилар. Энг муҳими, соҳа мутасаддилари бундан буён кўчаларни реконструкция қилиш лойиҳаларида жамоатчилик фикрини "фильтр" сифатида ишлатишга ваъда бермоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...