Загрузка
Загрузка
Японияда ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 18 та медални қўлга киритди
Спорт

Японияда ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 18 та медални қўлга киритди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Япониянинг Айти–Нагоя шаҳрида ўтаётган V ёзги Пара Осиё ўйинларида 19 октябрь куни Ўзбекистон делегацияси 18 та медални қўлга киритди. Ушбу кунда спортчиларимиз 6 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Куннинг дастлабки олтин медалини пара велотрек бўйича Бобур Тоштемиров қўлга киритган.

У 3 километрга якка тартибда таъқиб қилиш пойгасида 3:41,263 натижа қайд этиб, Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатган. Бу Ўзбекистон тарихида пара велоспорт бўйича ушбу мусобақада қўлга киритилган илк олтин медаль бўлан.

Шунингдек, пара сузишда Лолахон Қодирова ва Егор Болотов, пара енгил атлетикада Ҳусниддин Норбеков, Маҳлиё Акрамова ҳамда Қудратилло Маъруфхўжаев олтин медални қўлга киритишган. Қодирова Осиё рекордини, Акрамова ва Маъруфхўжаев эса Пара Осиё ўйинлари рекордларини янгилашган.

Кумуш медалларни Улжон Амриева, Кемран Нуриллаев, Фаёзбек Валижонов, Умида Мамаражабова, Омадбек Ҳасанов, Мубинабону Халилова, Тўлиббой Йўлдошев ва Дмитрий Хорлин қўлга киритишган.

Бронза медаллари эса Бону Бабаева, Фотима Тоирова, Иброҳимжон Акбаров, Қизлархон Исомиддинова ва Муслима Одилова ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 12 та медални қўлга киритганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...