Загрузка
Загрузка
 Шавкат Мирзиёев Самарқандда қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирларини қабул қилди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Самарқандда қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида C5+1 форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этиш учун келган Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Учрашувлар давомида Марказий Осиё давлатлари билан стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

Хусусан, мамлакатлар ўртасидаги барча даражадаги алоқалар фаоллашгани, ўзаро товар айирboshлаш ва юк ташиш ҳажмлари ортиб бораётгани мамнуният билан тилга олинган.

Жумладан, яқинда икки томонлама муносабатлар тарихида янги механизм — Олий даражадаги стратегик шериклик кенгаши тузилгани ва "Шовот – Тошовуз" чегараолди савдо зонаси муваффақиятли фаолият юритаётгани таъкидланган.

Учрашувларда саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва экология соҳаларида муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилаётгани, ҳудудлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар кенгаяётгани кўриб чиқилган.

Шунингдек, олдинда турган олий даражадаги келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, Учинчи Ҳудудлар форуми ҳамда турли шаҳарларда ўтказилиши режалаштирилган маданият ва кино кунларига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилган.

Мулоқот сўнгида томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдиранлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Вьетнам, Камбоджа ва Лаос раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...