Загрузка
Загрузка
Тбилиси аэропортида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди
Ҳодисалар

Тбилиси аэропортида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳамда АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI) ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида йирик террорчилик тармоғи ташкилотчиларидан бири қўлга олинди. Тадбир давомида қўлга олинган шахс АҚШ ва Ўзбекистон фуқаролигига эга экани маълум бўлди.

Хабарларга кўра, ушбу шахс АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан хорижий террорчилик ташкилотига моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, унга кўмаклашиш мақсадида тил бириктириб ҳаракат қилишда айбланиб, қидирувда бўлган.

Грузия ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, гумонланувчи Тбилиси халқаро аэропортида бошқа давлатдан Грузияга учиб келганида қўлга олинган.

Шунингдек, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабар беришича, қидирувда бўлган шахс АҚШ ҳудудида хорижий террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус гуруҳ ва молиявий ёрдам тармоғини ташкил этиб, унга раҳбарлик қилган. Мазкур гуруҳ аъзолари ва унинг раҳбари Суриядаги террорчилик ташкилотларига фаол моддий-техник ва молиявий кўмак кўрсатиб келган.

Бундан ташқари, ушбу фуқаро турли шахсларни Сурияга жанг қилиш учун боришга ундаган ва бунинг учун уларга амалий ёрдам таклиф қилган. Ҳозирда уни АҚШга экстрадиция қилиш бўйича қонунда белгиланган тегишли тартиб-таомиллар амалга оширилмоқда.

Олдинроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган, Андижон вилоятида истиқомат қилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...