Тошкент металлургия заводи ходимларни ишга қабул қилишни давом этмоқда. Бугунги кунда 200 кишидан ортиғи ишга жойлашди
Жамият

Тошкент металлургия заводи ходимларни ишга қабул қилишни давом этмоқда. Бугунги кунда 200 кишидан ортиғи ишга жойлашди

1906

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.Тошкент металлургия заводи (ТМЗ) ходимларни ишга қабул қилишни давом этмоқда. Корхона матбуот хизмати маълум қилишича, айни пайтда 257 киши ишга олинган. 

ТМЗ ходимлар билан ишлаш бўлими мутахассислари томонидан тармоқ раҳбарлари билан биргаликда бўлажак корхонанинг кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳолаш, ходимларни ишга жалб этиш механизмини шакллантириш, шунингдек, тўлақонли меҳнат қилиш ва  кейинчалик малака оширишни таъминлаш учун тегишли шароитларни яратиш бўйича  махсус дастур ишлаб чиқилган. 

Жорий йилда маъмурий-бошқарув бўлим ва тўлиқ иккита сменани шакллантириш, умуман олганда 672 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган. 

Ходимлар билан ишлаш бўлими вакилларининг айтишича, ишга қабул қилинганларнинг ўртача ёши 25 дан  35 ёшгача ташкил қилади. Ишчилар орасида 19 ёшли  йигитлар, муҳандис ва бригадирлар қаторида эса ишлаб чиқаришдаги тажрибаларини ёш ҳамкасбларига ўргатишга қодир бўлган 60 ёшдан  катта  кишилар бор. 

Шуниси эътиборга лойиқки, заводга нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам  ишга киришмоқда. Ҳозирги кунда  20 нафар аёл иш ўрнига эга. Бу ҳали якун эмас.  Аёллар биргина маъмурий соҳани эмас, цехларда ҳам фаолият юритишмоқда. 

Кўплаб кишилар ишга қабул қилинганига қарамасдан, вакант иш жойлари кўп. Шу боис, завод мамлакат ОТМлари ҳамма  рекрутинг компаниялари билан фаол иш олиб бормоқда. 

Хусусан  сифатни назорат қилиш Департаменти ва тунука прокати цехига, гидравлика ускуналари чилангари, электрогазпайдвандловчилар, Ахборот  технологиялари  бўлими,  ходимлар билан ишлаш Департаментига мутахассислар талаб этилади. 

“Биз изчиллик билан саралаш ишларини олиб боряпмиз. Мазсус анкеталар ўтказиб, бизга келаётган  кишилар имкониятларини кўриб чиқамиз, уларнинг кейинчалик ишлай олишларини, ўқишга қодир эканликларини ўрганамиз”, - деб  таъкидлашмоқда завод вакиллари.

 Тошкент металлургия заводи жаҳоннинг  етакчи металлургия корхоналари  томонидан ишлатилаётган замонавий ва тўлиқ автоматлаштирилган жиҳозлар билан таъминланган. Уларни бошқариш учун махсус тайёргарлик ва малака зарур. Бунинг учун ҳозирга  қадар 18 нафар ходимимиз Италиянинг  Буттрио шаҳрида жойлашган Danieli Automation ўқув марказида ўқиб қайтишди. Кейинчалик бошқа ходимларни ҳам ўқитиш, хусусан Россиянинг  етакчи металлургия корхоналарига юбориш режалаштирилган. 

Бў иш ўринларининг  тўлиқ рўйхати ҳақида заводнинг  https://tmz.dst.uz/ru/vacancy  расмий сайтидан билиб олиш мумкин.

Бундан ташқари, талабгорлар  резюмени қуйидаги манзилга юбора оладилар: https://tmz.dst.uz/ru/resume_for_hr
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+