Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фурқат Махмудхўжаев бугун бўлажак Истиқлол мажмуаси лойиҳасини тақдим қилди. Унинг сўзларига кўра, қурилиш жойи ўзгартирилмайди. Лекин пойтахт маъмурияти боғни ободонлаштириш ва барча дарахтларни сақлаб қолишни режалаштирган. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, пойтахт ҳокимлиги бўлажак стелланинг лойиҳасини эмас, у жойлашадиган жойни тақдим қилган холос. Қуйида келтирилган суратда бу ҳудуд қизил чизиқ билан белгилаб қўйилган. Айни пайтда бу ерда қандайдир пальма дарахти ва кийиклар ҳайкали акс этган.
Стелланинг энг яхши лойиҳасини аниқлаш бўйича танлов 7 март куни якунланиб, натижалари 10 март куни кенг жамоатчиликка ошкор қилинади.
“Боғ анча яхшиланади. Стеллани барпо этиш жойи аниқ белгиланган. Бошқа ҳудудда қурилиш бўлмайди. Брусчаткани янгилаш мумкин. У ердаги фонтан ранги ҳам бошқача бўлиши эҳтимолда холи эмас. Танловда иштирок этадиганлар боғни ободонлаштириш юзасидан ўз ғояларини таклиф қилишади”, -деди Махмудхўжаев.
Бироқ, кўп нарса мавҳумлигича қолмоқда. Масалан қурилиш техникаси боғга қандай қириб келиши ноаниқ. Бу учун албатта ниманидир йўқотиш керак бўлади. Демак, жамоатчилик фикри ҳеч кимни қизиқтирмас экан. Ўн минглаб имзо йиғсангиз ҳам, пойтахт ҳокимлиги қарор қабул қилиб бўлган.
Бир маҳалла раиси тўғри айтган экан – демократия – бу “кўпчиликнинг камчиликка бўйсунишидир”.
Изоҳлар мавжуд емас