Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бекатларда автобус кутиш вақтини 3-5 дақиқагача қисқартиришни ваъда қилган.
Ушбу маълумотлар Тошкент шаҳар йўл инфратузилмаси ва транспорт тизимини яхшилаш бўйича пойтахт мутасаддилари учун ўтказилган бош режа лойиҳаси тақдимотида маълум қилинган. Бу ҳақидаги репортажни "Ўзбекистон 24" телеканали эфирга узатган.
"Ҳозирги кунда шаҳарда асосий транзит йўналтирилган еттита йирик магистрал маршрутлар ташкил этилмоқда. Уларга турар-жой массивлари ва бошқа жойлардан ўтган йўллар боғланади. Ушбу еттита асосий йўналиш шаҳар марказида бир бирига уланади. Улардан фойдаланиб, асосий магистрал йўллар орқали шаҳарнинг исталган жойига етиб олиш мумкин бўлади. Шунингдек, халқа йўллар бўйлаб қатнайдиган боғловчи маршрутлар-айланма йўллар ҳам бўлади", - деди Транспорт вазирлиги ҳузуридаги трнаспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш Маркази директори Мурод Обидов.
Бундан ташқари 24та асосий чорраҳаларида ҳаракатни мақбуллаштириш амалга оширилади. Автобуслар учун алоҳида йўлаклар ҳам яратилади. Натижада маршрут бўйлаб жамоат транспортининг ҳаракатланиш тезлиги 25 фоизга ошади ва йўловчиларнинг бекатларда кутиш вақти 48 фоизга қисқаради. Агар ҳозир йўловчилар бекатларда транспортни 30 дақиқагача кутишса, ўзгаришлардан сўнг бу кўрсаткич 3 дан 5 дақиқагача ташкил қилади.
Изоҳлар мавжуд емас