Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳайдовчилардан шаҳар кўчаларида ўрнатилган кўчма камералардан кўрқмасликни сўради.
Идоранинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу йўллардаги қоидабузарликларни қайд этаётган янги камера тури эканлиги ҳақидаги миш-мишларга ишонмаслик керак.
"Пойтахтимизда йўловчи оқими ва йўллардаги транспорт воситалари оқимини ўрганишни назарда тутувчи йўл-транспорт инфратузилмаси бўйича бош режа тузиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ходимлар томонидан йирик чорраҳаларда транспорт воситаларини санаш, шунингдек йўловчилар сонини қайд этиш амалга оширилмоқда. Бунинг учун кўчма камералардан фойдаланилмоқда", - дея қайд этди бошқарма.
Расмийларнинг ҳайдовчиларни ишонтириб айтишича, ушбу тадқиқотда ишлатилаётган камералар йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш учун мўлжалланмаган.
Изоҳлар мавжуд емас