Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Сергели тумани аҳолиси 10 октябрь куни вақтинча табиий газдан узилди. Узилиш таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
"Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизматининг хабар беришича, соат 10:00 дан 16:00 гача "Учувчилар," "Хонобод," "Султонобод" ва "Эски Жалойир" маҳаллаларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти тўхтатилган.
Ишлар якунлангач, газ таъминоти қайта тикланади.
Газ таъминоти корхонаси юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўрайди.

Изоҳлар мавжуд емас