Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятига қатновчи автобусларда 15 кунда 5 601 та қоидабузарлик аниқланди
Жамият

Тошкент вилоятига қатновчи автобусларда 15 кунда 5 601 та қоидабузарлик аниқланди

3
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1–15 ноябрь кунлари Тошкент вилоятига қатновчи 18 та автобус йўналишида ўтказилган назорат тадбирларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан 5 601 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қоидабузарликлар энг кўп 8Т, 145 ва 194-йўналишларда қайд этилган.

"Тошкент шаҳар йўловчи ташишини мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаси назоратчилари томонидан ўтказилган рейдлардан мақсад жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш маданиятини шакллантириш ва чиптасиз юриш ҳолатларининг олдини олиш бўлган.

Қоидабузарликлар энг кўп қайд этилган йўналишлардан 8Т-йўналишда — 593 та, 145-йўналишда — 585 та, 194-йўналишда — 531 та, 65-йўналишда — 517 та ва 74-йўналишда — 417 та аниқланган.

Назорат тадбирлари давомида йўловчиларга автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаш, транспорт ва банк карталари ҳамда бошқа нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланиш тартиби тушунтирилган.

Аввалроқ ҳам Тошкентда олти кунда 2 мингдан ортиқ йўловчи чиптасиз юргани аниқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...