Загрузка
Загрузка
Тошкентда 26 ноябрдан учта автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди
Жамият

Тошкентда 26 ноябрдан учта автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълумотига кўра, 2026 йил 26 ноябрдан бошлаб пойтахтдаги 11, 77 ва 138-сонли автобус йўналишларининг ҳаракат чизмаси янгиланди. Йўловчилардан сафарларини режалаштиришда ушбу ўзгаришларни инобатга олиш сўралган.

11-сонли автобус йўналиши ҳаракати "Белтепа мавзеси" охирги бекатидан Белтепа кўчаси орқали "Ибн Сино 1-мавзеси" бекатигача узайтирилган.

77-сонли "Чилонзор мавзеси 25-даҳа — Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3" йўналиши Маҳаллий ҳаво йўллари Аэропорти-3 бекатидан айланма кўча орқали чапга — Хонободтепа шоҳ кўчаси, Қумариқ кўчасидан (кўприкка етмасдан) қўшимча кўча орқали Халқаро ҳаво йўллари Аэропорт-2 бекатига кирган ҳолда ўз йўлида давом этади.



138-сонли автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати бир томонлама тартибда Шифокорлар кўчасидан Соғлом авлод кўчасига кирмаган ҳолда, Шифокорлар ва Фаробий кўчалари орқали ташкил этилган.



Олдинроқ Тошкент вилоятидаги Кенсой қўрғонидан Юнусободгача янги автобус қатнови йўлга қўйилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...