Загрузка
Загрузка
Жаҳон чемпионлиги учун иккинчи партияда ҳам ғолиб аниқланмади. Яна Синдаров ва Гукеш дуранг ўйнади
Спорт

Жаҳон чемпионлиги учун иккинчи партияда ҳам ғолиб аниқланмади. Яна Синдаров ва Гукеш дуранг ўйнади

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон шахмат чемпионлиги учун Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Доммаражу Гукеш ўртасидаги иккинчи партия ҳам дуранг билан якунланди. Женевада ўтган баҳсда шахматчилар 20 юришдан кейин муросага келди. Ҳозирча матчда ҳисоб 1:1.

Партияда оқ доналарда ўйнаган Гукеш Лондон тизимини танлаган. Синдаров рақибининг дебютдаги режасига ишончли жавоб бериб, позициядаги мувозанатни сақлаган ва чемпионга жиддий устунликка эришиш имконини бермаган.

Ўзбекистонлик гроссмейстер 15...f5 юришидан кейин вазиятни кескинлаштириш имкониятини кўриб чиққан. Гукеш c4 пешка юриши орқали позицияни очиши мумкин эди, аммо таваккал қилишга қарор қилмаган. Синдаров ҳам бу вариантни охиригача ҳисобламаганини, бундай кескинлаштириш учун ҳали қулай пайт келмаганини айтган.

Ҳар икки шахматчи ҳам позицияда ғалабага олиб борувчи аниқ йўлни кўрмагани учун партияни дуранг билан якунлашга келишган. Гукеш матчнинг дастлабки босқичида асоссиз таваккал қилишни истамаганини таъкидлаган.

Матчнинг учинчи партияси 26 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Унда Синдаров оқ доналарда ўйнайди. 27 ноябрь куни шахматчилар дам олади.

Эслатиб ўтамиз, матчнинг биринчи партияси ҳам дуранг билан якунланган, бироқ унда Синдаров амалдаги жаҳон чемпионини анча қийин вазиятга солган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...