Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Пойтахтнинг Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 26 ноябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу газ қувурларини хавфсиз ҳудудга кўчириш, газ таъминоти тизимини такомиллаштириш ва реконструкция ишлари билан боғлиқ.
Янгиҳаёт туманида "Чорток" маҳалласи Умид кўчасидаги хонадонларни уч босқичли газ таъминоти тизимидан икки босқичли тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилган. Шу муносабат билан битта газ тақсимлаш пунктini демонтаж қилиш режалаштирилган.
26 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 гача Умид кўчасидаги 75 та хонадон ва 4 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Мирзо Улуғбек туманида Саларбўйи канали қирғоқларида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан ўрта босимли газ қувури хавфсиз ҳудудга кўчирилади. Ишлар "Асака" маҳалласи ҳудудида олиб борилади.
Соат 10:00 дан 17:00 гача "Оқибат", "Шаҳрисабз", "Нур" ва "Мустақиллик" маҳаллаларининг Асака, Яҳё Ғуломов, Содиқ Азимов, Ҳамид Олимжон, "Ўзбекистон овози", Шаҳрисабз, Марказ-1 ва Марказ-2 кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Ушбу ҳудудда 43 та ерли хонадон, 52 та кўп қаватли уйдаги 3 196 та хонадон ва 62 та улгуржи истеъмолчи газсиз қолади.
Яшнобод туманида эса "Тўйтепа" маҳалласидаги Элбек ва Истиқлол кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ерда 80 та ерли хонадон, 68 та кўп қаватли уйдаги 3 210 та хонадон ҳамда 35 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш тўхтатилади.
"Ҳудудгаз пойтахт" газ таъминоти филиали маълум қилишича, ишлар якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда, истеъмолчилар хабардор қилиниб, босқичма-босқич тикланади.

Изоҳлар мавжуд емас