Загрузка
Загрузка
Мисрда нефть маҳсулотлари ортилган цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Дунё

Мисрда нефть маҳсулотлари ортилган цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

21
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миср пойтахти Қоҳира яқинида нефть маҳсулотлари ортилган цистерна иштирокида йирик ёнғин билан кечган ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, яна 21 киши жароҳатланди.

Ҳодиса 2026 йил 25 ноябрь куни Қоҳира атрофидаги Жиза вилоятининг Ал-Варроқ ҳудудида, пойтахтни айланиб ўтувчи ҳалқа йўлида содир бўлган.

Нефть маҳсулотлари ортилган цистерна ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган. Шундан сўнг цистернада ёнғин чиқиб, аланга йўлдаги бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса жойига 39 та тез тиббий ёрдам машинаси юборилган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги учта шифохонага олиб борилган.

Дастлаб ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. Кейинчалик қурбонлар сони 31 нафарга етгани маълум бўлди. Жароҳатланганлар сони эса 21 нафарни ташкил этган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғин оқибатида 27 тагача автомобиль ва мотоцикл зарар кўрган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК текширувлари ҳам белгиланган.

Аввалроқ Покистонда автобус ва газ ташувчи цистерна тўқнашиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳатланганди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...