Загрузка
Загрузка
Жиззахда эркак вояга етмаган қизини 2017 йилдан бери жинсий зўрлаб келганликда гумонланмоқда
Ҳодисалар

Жиззахда эркак вояга етмаган қизини 2017 йилдан бери жинсий зўрлаб келганликда гумонланмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятининг Зомин туманида 42 ёшли эркак 2010 йилда туғилган қизига нисбатан узоқ йиллар давомида жинсий зўравонлик содир этганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, терговга қадар текширув ҳаракатларидан сўнг 2026 йил 14 октябрь куни жиноят иши қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи 2026 йил 11 сентябрь куни ишлаш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Суднинг 19 октябрдаги ажрими билан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси белгиланган.

Маълум қилинишича, вояга етмаган қиз 2026 йил октябрь ойида ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ҳозирда у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қарашли марказда бўлиб турибди.

Шунингдек, Жиззах вилояти Таълим бошқармаси мактабда ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ҳам маълумот берди. Унга кўра, таълим муассасаси директори ўринбосари ва амалиётчи психологга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Олдинроқ Тошкентда икки нафар вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган ота устидан тергов бошланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...