Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликларга интернет фирибгарлари қарийб 280 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди
Жамият

Ўзбекистонликларга интернет фирибгарлари қарийб 280 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

71
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда интернет фирибгарлиги билан боғлиқ ҳолатлар оқибатида фуқароларга жами 278,3 миллиард сўм моддий зарар етказилган. Тезкор чоралар натижасида ушбу маблағнинг 113,1 миллиард сўми блокланган.

Марказий банкнинг Ички ишлар вазирлигига тегишли Cardblock платформасида рўйхатга олинган фирибгарлик ҳолатлари таҳлилида маълум қилишича, маълумотлар 2026 йил 1 январдан 1 октябргача бўлган даврни қамраб олади.

Энг кўп зарар мобил қурилмаларга зарарли дастурларни юклаб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар оқибатида етказилган. Бу йўналишда 18 830 та ҳолат қайд этилиб, зарар миқдори 79,3 миллиард сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, фуқароларнинг Telegram аккаунтлари эгаллаб олиниши билан боғлиқ 2 808 та ҳолат аниқланган. Бунинг оқибатида фуқаролар 21,9 миллиард сўм зарар кўрган.

Фирибгарларнинг телефон орқали берган кўрсатмаларига ишониб ҳаракат қилиш билан боғлиқ 611 та ҳолатда 27,7 миллиард сўм зарар етказилган.

Сохта трейдинг таклифлари орқали 1 044 та ҳолатда 15,1 миллиард сўм, молиявий пирамида аломатларига эга схемалар орқали эса 1 086 та ҳолатда 14 миллиард сўм ўзлаштирилган.

Интернет орқали товар ёки хизмат сотиб олиш учун олдиндан тўлов қилиб, маҳсулотни ололмаган фуқаролар бўйича 3 571 та мурожаат қайд этилган. Бу ҳолатлардаги зарар 10,5 миллиард сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари, фирибгарлар томонидан фуқаролар номига онлайн кредит расмийлаштирилиши билан боғлиқ 130 та ҳолатда 10,6 миллиард сўм зарар етказилган.

Марказий банк маълумотига кўра, айрим фуқаролар банк карталаридан пул ечилганини фирибгарлик деб ҳисоблаб, ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Бироқ текширувлар давомида бу маблағлар кредит қарздорлигини автоматик ундириш натижасида ечилгани аниқланган. Бундай ҳолатлар бўйича 2 737 та мурожаат келиб тушган, улардаги маблағлар миқдори 7,6 миллиард сўмни ташкил этган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларига киберҳужум уюштирилгани ва рекорд даражадаги аҳоли маълумотлари ўғирлангани ҳақида хавотирли хабарлар тарқалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...