Загрузка
Загрузка
Ўқувчилар мактабга бориш учун сойни кечиб ўтаётган Жингил қишлоғида кўприк қурилади
Ҳодисалар

Ўқувчилар мактабга бориш учун сойни кечиб ўтаётган Жингил қишлоғида кўприк қурилади

59
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 50–60 метр узунликдаги осма пиёдалар кўприги қурилади. Уни бир ой ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жингил қишлоғидаги 84-сонли мактаб ўқувчилари таълим муассасасига бориш учун сув оқимини кечиб ўтаётгани акс этган видео тарқалганди.
Кейинчалик ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирганди.

Хабарларга кўра, ёғингарчилик мавсумида сойда сув сатҳи кўтарилиб, мактабга қатнов қийинлашади. Қишлоқ аҳолиси учун ушбу сойдан ўтиш кундалик заруратга айланган.
Сув кўпайган кунларда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун ўқитувчилар ва ота-оналар навбатчилик қилиб келган.

Туман ҳокимлиги масъуллари ҳудудга бориб, вазиятни ўрганганидан сўнг кўприк қуришга қарор қилинган.

Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Жавоҳир Жабборовнинг маълум қилишича, кўприк бир ой ичида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...