Загрузка
Загрузка
"Ҳудудгаз Жиззах" мансабдори ҳамкасби билан тил бириктириб, фуқародан 8 миллион сўм талаб қилди
Ҳодисалар

"Ҳудудгаз Жиззах" мансабдори ҳамкасби билан тил бириктириб, фуқародан 8 миллион сўм талаб қилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жиззах вилоятида "Ҳудудгаз Жиззах" газ таъминоти филиалининг Шароф Рашидов туманидаги мансабдори ҳамкасби билан биргаликда фуқародан пул талаб қилганликда гумонланиб қўлга олинди. Улар хонадонга газ ҳисоблагич ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очиш эвазига 8 миллион сўм сўраган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда мазкур ҳолатни аниқлаган.

Маълум бўлишича, 45 ёшли мансабдор 34 ёшли ҳамкасби билан олдиндан келишиб ҳаракат қилган. Улар Шароф Рашидов туманидаги Янги диёр маҳалласида яшовчи фуқарога газ ҳисоблаш ускунасини ўрнатиб бериш ва ҳисоб рақами очишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига фуқародан 8 миллион сўм талаб қилинган. Фуқаро ушбу маблағнинг 4 миллион 800 минг сўмини олдиндан берган. Бироқ шундан кейин ҳам улар ундан қўшимча 2 миллион сўм талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Олдинроқ Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари маҳаллий тадбиркорга тегишли ер майдонини тортиб олиш билан таҳдид қилиб, ундан 65 миллион сўм пора олаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...