Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги "Даритал" бозори ҳудудида йирик ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. 16 ноябрь куни соат 13:30 да ёнғин ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ёнғин Урганч шаҳридаги "Маърифатчилар" маҳалласида жойлашган бинолардан бирининг том қисмида чиққан.
Хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган. Ёнғин соат 14:25 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни ҳам Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида, Чорсу бозори яқинида 7-автобус саройига тегишли автобусда ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса 7 ноябрь куни Лайлитуғон кўчасида юз берган эди.

Изоҳлар мавжуд емас