Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар лойқа сувдан шикоят қилмоқда: "Ўзсувтаъминот" эҳтимолий сабабни айтди
Жамият

Ўзбекистонликлар лойқа сувдан шикоят қилмоқда: "Ўзсувтаъминот" эҳтимолий сабабни айтди

90
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда водопровод сувининг лойқаланиши қувурларда ҳаво тўпланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда 30 октябрь куни "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти вакиллари матбуот анжуманида аҳолининг ичимлик суви сифати бўйича шикоятларига изоҳ берар экан, маълум қилди. 

Компания вакилининг сўзларига кўра, лойқа сувни бирор идишга олиб, тахминан икки дақиқа кутиш керак. Шу вақтдан кейин сув тиниб, шаффоф ҳолатга келиши лозим. 

Шу билан бирга, "Ўзсувтаъминот" сувнинг ташқи кўриниши унинг сифатини баҳолаш учун етарли эмаслигини таъкидлади. Сувнинг ичишга яроқлилиги лаборатория таҳлиллари орқали аниқланади. Хусусан, сув таркиби темир ва хлор миқдори ҳам кирувчи 40 дан ортиқ кўрсаткич бўйича текширилади. 

Агар аҳолида сув сифати бўйича шубҳалар сақланиб қолса, компания мутахассислари кўрсатилган манзилга бориб, лаборатория текширувини ўтказишга тайёр. 

Аввалроқ Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун истеъмолчиларнинг умумий қарздорлиги 542,6 миллиард сўмга етгани хақида хабар берган эдик. Шундан 430 миллиард сўми аҳоли, яна 111 миллиард сўми юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...