Загрузка
Загрузка
Тошкентда кузнинг охирги кунлари ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин
Жамият

Тошкентда кузнинг охирги кунлари ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Тошкентда ноябрь ойининг охирида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна ошиши эҳтимоли бор. Хусусан, 27–30 ноябрь кунлари ҳарорат инверсияси кучайиши ва иситиш мавсуми давом этаётгани сабабли ҳавода майда зарарли заррачалар — PM2.5 концентрацияси кўпайиши мумкин.

Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси маълум қилишича, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти мутахассислари 30 ноябргача бўлган давр учун ҳаво сифати прогнозини тайёрлаган. Институт директори Дониёр Тўрғуновнинг таъкидлашича, вазият ҳарорат, шамол тезлиги ва ҳаво массаларининг ҳаракатига боғлиқ бўлади.

Прогнозга кўра, 19–20 ноябрь кунлари шамол таъсирида ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши яхшиланади. 21–26 ноябрь кунлари эса об-ҳаво шароити қисман қулай бўлади. Кундузи ҳаво массаларининг аралашиши натижасида ифлосланиш камроқ тўпланиши кутилмоқда. Бироқ тунги ва эрталабки соатларда айрим ҳудудларда туман тушиши ва ифлосланиш даражаси қисқа муддатга кўтарилиши мумкин.

Энг ноқулай давр 27–30 ноябрь кунларига тўғри келиши прогноз қилинган. Бу вақтда тунги ва эрталабки соатларда ҳарорат инверсияси кучайиши кутилмоқда. Ушбу ҳодиса пайтида ер юзасига яқин совуқ ҳаво қатлами устида илиқ ҳаво жойлашиб, ифлослантирувчи моддаларнинг юқорига тарқалишига тўсқинлик қилади.

Бу ҳолат иситиш мавсумидаги чиқиндилар билан бирга ҳавода PM2.5 майда заррачалари концентрациясининг ошишига олиб келиши мумкин. Ушбу заррачалар нафас йўллари орқали ўпканинг чуқур қисмларигача етиб бориши билан хавфли ҳисобланади.

Экологлар прогноз ҳали ҳаводаги зарарли моддалар миқдори белгиланган меъёрдан албатта ошиб кетишини англатмаслигини таъкидлаган. Амалдаги ҳаво сифати об-ҳаво шароити ва атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳажмига боғлиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...