Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон — Туркия олий даражали кенгашининг биринчи йиғилишида мамлакатнинг тоғ-кон, энергетика ва электротехника саноатини ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берди. Давлат раҳбари 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумушни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қувватларини эса 500 минг тоннага етказиш режалаштирилганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида ташкил этилаётган Атом саноати махсус саноат зонасида 15 та йўналиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ушбу маҳсулотлар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида қуриладиган атом электр станцияларининг эҳтиёжларига ҳам йўналтирилади.
Ўзбекистон раҳбари Туркия компанияларини тоғ-кон саноати, минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва "яшил" энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилган. Шунингдек, электротехника саноатидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
2030 йилгача Ўзбекистонда ушбу тармоқ экспортини 5 миллиард долларга етказиш ва 11,6 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган.
Туркия компанияларига мисни чуқур қайта ишлаш, электроника, трансформаторлар, маиший техника ва электр ускуналари ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий корхоналар билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш таклиф этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2026 йилнинг сентябрь ойида ҳам олтин экспортини амалга оширмаганди.

Изоҳлар мавжуд емас