Загрузка
Загрузка
Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари хотинини перинатал марказга мудир қилиб тайинлагани учун лавозимидан кетди
Ҳодисалар

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари хотинини перинатал марказга мудир қилиб тайинлагани учун лавозимидан кетди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз турмуш ўртоғини ўзига бўйсунувчи перинатал марказга мудир этиб тайинлаган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганишидан кейин бирлашма раҳбари ва унинг турмуш ўртоғи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги брифингида маълум қилинди.

Қайд этилишича, аввалроқ ОАВда эълон қилинган материаллар асосида агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси билан ҳамкорликда мазкур ҳолатни ўрганган.

Текширув давомида Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз турмуш ўртоғини бирлашма тасарруфидаги "Тошкент туманлараро перинатал маркази" мудири лавозимига тайинлагани аниқланган. Агентлик бу ҳолатни манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши сифатида баҳолаган.

Ўрганиш натижалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилган. Шундан сўнг тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва унинг турмуш ўртоғи билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Таъкидлаш жоизки, мансабдор шахснинг ўз яқин қариндошини ўзига бевосита ёки билвосита бўйсунувчи лавозимга тайинлаши манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларни келтириб чиқаради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...