Загрузка
Загрузка
Алимент тўламасликнинг "йўлини" топган ота қути ичидан топилди
Ҳодисалар

Алимент тўламасликнинг "йўлини" топган ота қути ичидан топилди

91
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ўз фарзандидан алимент қарзи бор ота давлат ижрочиларидан яширинишга уринди. Бироқ Мажбурий ижро бюроси ходимлари унинг қаерга беркинганини аниқлади. Қарздорга шу куннинг ўзида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси тарқатган видеода эркакнинг катта қути ичига кириб, устини кўрпача ва бошқа буюмлар билан беркитгани акс этган. Кадрларда бир аёлнинг ҳам уни яширишга уринганини кўриш мумкин.

Давлат ижрочилари яширилган жойни текшираётганида аёл уларнинг ҳаракатларига тўсқинлик қилмаган. Бироқ ходимнинг "Сизники бола-ю, уники бола эмасми?" деган гапидан қарздорнинг алимент тўламаётгани ортида фарзанди олдидаги мажбуриятидан қочиш ҳолати тургани англашилади.

Маълум қилинишича, эркакнинг алимент бўйича қарзи 44 миллион сўмга етган. У узоқ вақт тўловларни амалга оширмагани сабабли қидирув ишлари олиб борилган.

Натижада қарздор аниқланиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.

Олдинроқ ҳам Хоразмда оталик масъулиятини бажармаган "эркак"лар жазоланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...