Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим бўйича битим имзоланди
Туризм

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим бўйича битим имзоланди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон ва Ўмон фуқаролари амал қилиш муддати камида олти ой бўлган биометрик паспорт орқали икки давлат ҳудудига визасиз кириш, транзит ўтиш ва чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Битим 2026 йил 17 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўмонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Ўмон ҳукуматлари ўртасида имзоланган.

Унга кўра, фуқаролар ҳар бир ташриф давомида 30 кунгача, бир календарь йили ичида эса жами 180 кундан ошмаган муддатга визасиз бўлиши мумкин.

Визасиз режим доимий яшаш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти учун рухсатнома талаб қилинадиган бошқа фаолият турларига татбиқ этилмайди. Белгиланган муддатдан ортиқ қолиш учун қабул қилувчи давлат қонунчилигига мувофиқ виза расмийлаштириш талаб этилади.

Битимда фавқулодда ҳолатларда бўлиш муддатини бепул узайтириш, паспорт йўқолган ёки шикастланган тақдирда вақтинчалик йўл ҳужжати бериш ва визасиз чиқиш тартиби ҳам белгиланган. Шунингдек, томонлар номақбул деб топилган шахсларнинг киришини рад этиш ёки уларнинг бўлиш муддатини қисқартириш ҳуқуқига эга.

Ҳужжат томонлар унинг кучга кириши учун зарур ички тартиб-таомилларни бажаргани тўғрисидаги сўнгги хабарнома олинган санадан 30 кун ўтгач кучга киради.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Ҳиндистон 30 кунлик визасиз режим жорий этишга келишиб олганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...