Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари ҳудудида "мактаб бозорлари" ташкил этилди.
Уларда ўқувчилар учун зарур ўқув-ёзув қуроллари, дарсликлар ва бошқа мактаб анжомларини харид қилиш мумкин.
"Мактаб бозорлари" қуйидаги
манзилларда фаолият юритмоқда:
• Авиаcозлар деҳқон бозори — автотураргоҳ ҳудудидаги майдонларда;
• Аския деҳқон бозори — Шота Руставели кўчаси томонидан кириш қисми ўнг томонида ва орқа кириш қисмида;
• Чилонзор деҳқон бозори — Бунёдкор ва Фарҳод кўчалари кесишувидаги автотураргоҳда;
• Миробод деҳқон бозори — Авлиёота кўчасида, "Миробод деҳқон бозори" жамияти кириш қисмида;
• Наврўз деҳқон бозори — асосий бозор ҳудудида;
• Сергели деҳқон бозори — Сергели-6, Сергели-7 ва Сергели-2 мавзелерда, шунингдек Сергели-4 мавзесидаги ерости ўтиш йўли атрофида, Сергели-1 шохобчаси ва Қўйлиқ-5 мавзесидаги асосий бозорлар атрофида;
• Фарҳод деҳқон бозори — Фарҳод кўчаси, 30-уйда, ярмаркани орқа томонида, асосий кириш дарвозаси ёнида ҳамда Фарҳод кўчаси–G9a ҳудудида;
• Эски Жўва деҳқон бозори — бозор ҳудудида, 8 қиррали катта зинадан тушган жойда, TIM-1, TIM-2 ва очиқ метро атрофида;
• Юнусобод деҳқон бозори — бозор ҳудудида;
• Қорақамиш деҳқон бозори — Тансиқбоев шохобчасида;
• Қўйлиқ деҳқон бозори — бозор ҳудудидаги бўш майдонларда;
• Чилонзор буюм савдо мажмуаси — савдо мажмуаси ҳудудида;
• Чорсу буюм савдо мажмуаси — асосий кириш қисми ва DM-74 атрофида;
• Ўрикзор савдо мажмуаси — асосий кириш дарвозасининг чап томонида.
Шу тариқа, янги ўқув йили олдидан пойтахт аҳолиси мактаб учун зарур анжомларни бир нечта махсус савдо нуқталаридан харид қилиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас