Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан педофилияда гумон қилинаётган киши қўлга олинган.
Эслатиб ўтамизки, илгарироқ мактаб ўқувчилари ота-оналари томонидан бир-бировларига Telegram мессенжери орқали тарқатилган хабарларга асосан, Тошкент шаҳар ИИБ томонидан терговолди текшириш бошланган эди. Хабарларда пойтахтда вояга етмаган қизларга ортиқча эътибор бериб келаётган эркакнинг пайдо бўлганлиги хусусида айтилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси берган маълумотга кўра, “Ўқувчилар ота-оналари, улар иштирокида ўқувчиларнинг ўзи хам сўроқ қилиниб, гумон қилинаётган шахснинг тахминий белгилари тузилган. Ҳудудни кўздан кечириш жараёнида тахминий белгилар ва сурат асосида ППХ ходимлари томонидан О.Д.исмли шахс қўлга олинган. Бу шахсни ўқувчи қизлардан бири таниган”.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 129 моддаси 1 қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас