Загрузка
Загрузка
Тошкентда  прокуратурага мурожаат қилиш  таҳдиди  остидагина  пенсия тўлаб берилган
Жамият

Тошкентда прокуратурага мурожаат қилиш таҳдиди остидагина пенсия тўлаб берилган

527
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мамлакатда пенсиялар билан боғлиқ тушунарсиз ҳолатлар юз бермоқда. Таҳририятимизга фуқаро Шухрат Икматов мурожаат қилиб, пенсияда бўлган прокуратурага мурожаат қилиш таҳдиди остидагина онасига икки ойлик пенсия тўлаб берилганлиги айтиб берди. 

"Онам икки ойдан бери пенсия берилмаётганидан шикоят қилди. Ноябрь ойида эса    45 минг сўм кам пул тўлашди. "Халқ банки"га бордим. Менга онам пулини олгани, қоғозда (ведомостда – таҳр.) эса имзоси борлигини айтишди. Бироқ, менга уни [ведомостни] кўрсатишмади", -деди мурожаатчи.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, пулни ўз вақтида берилмаслиги биринчи марта юз бераётгани йўқ. Сентябр ва октябрь ойлари пенсияси октябрда берилган.

"Прокуратурага мурожаат қиламан деганимда, бу масалани тезда ҳал қилишди. Икки ойлик пул ярим соат ичида олиб келинди. Онам учун карта очиш масаласини ўйлаяпман. Масала ҳал қилинди, лекин келажакда бошқа кексалар бундай вазиятга дуч келмаслиги учун мурожаат қилмоқдаман", - деди пенсионернинг ўғли.

Batafsil.uz.  мухбирининг сўровига кўра "Халқ банки" матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан тезкор ички текшируви ўтказилган. Аниқланишича, банкнинг Юнусобод филиали кўчма кассаси назоратчиси пенсионерга пулни сабабсиз бермай, ўзида сақлаган. У билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Пенсия бўлими бошлиғига ҳайфсан берилган.

Шунингдек, барча пенсионерларга пулни уйига етказиб бериш тартиби бугунги кунга қадар амал қилаётгани қайд этилди (ҳар-бир маҳалла учун пенсия беришнинг ўз кунлари бор: жадвал билан “Халқ банки” сайтидаги "Пенсия" бўлимида танишиш мумкин). Ушбу масала бўйича муаммолар юзага   келса, “Халқ банки"нинг 1106 қисқа рақами орқали ишонч телефонига мурожаат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Сирдарё вилоятида лотерея билетлари эвазига пенсия тарқатган   банк ходими фаолияти фош этилганди. Бунинг учун у жаримага тортилган холос.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...