Загрузка
Загрузка
Пойтахтнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланди
Ҳодисалар

Пойтахтнинг Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланди

11
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда 24 июлдан 9 августгача Шаҳрисабз кўчасининг бир қисмида BRT йўлаги учун қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга, ушбу ҳудудда транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилмайди.

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълумотига кўра, BRT йўлагини Шота Руставели кўчасидан Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб давом эттириш ишлари бошланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари 24 июль соат 01:00 дан 9 август соат 23:00 гача Шаҳрисабз–Миробод–Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмагача бўлган участкада амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида йўлнинг марказидаги тўртта ҳаракатланиш тасмаси BRT талабларига мослаштирилади. Шу сабабли ишлар айнан мазкур тасмаларда олиб борилади.

Масъуллар таъкидлашича, таъмирлаш даврида йўл тўлиқ ёпилмайди. Ҳар икки йўналишда ҳам йўлнинг ўнг чеккасидаги иккита ҳаракатланиш тасмаси орқали транспорт воситалари ҳаракати сақлаб қолинади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида жамоат транспортини тизимли ривожлантириш ва кўчалардаги тирбандликларни камайтириш мақсадида йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши хабар қилинганди. Мазкур режа доирасида пойтахтда учта янги тезкор автобус йўналиши (BRT) ташкил этилиши ҳамда аҳоли орасида "Юнусобод универсами круги" сифатида танилган айланма йўл ўрнида туннел қурилиши кўзда тутилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...