Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг Туркия билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ҳисоботини тинглади. Учрашувда икки давлат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Январь ойида Анқарада Ўзбекистон ва Туркиянинг ташқи ишлар, ички ишлар, мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик хизматлари раҳбарлари иштирокида тарихда илк бор "4+4" механизми доирасида кенгайтирилган учрашув бўлиб ўтганди. Музокаралар якунида 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси имзоланган эди.

Олий даражадаги ушбу келишувлар ижроси доирасида кеча ўтказилган учрашувда Туркия Республикаси Қуролли Кучларининг юқори мартабали вакили ҳам иштирок этган. Мулоқот чоғида икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари диққат марказида бўлган.

Ҳарбий соҳадаги шерикликнинг асосий йўналишлари сифатида идоралараро алоқаларни изчил ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш, ҳарбий мутахассисларни ўқитиш ва тажриба алмашиш тизимини такомиллаштириш, икки мамлакат бўлинмалари иштирокида ўқув-машғулотлари ва амалий тадбирларни ташкил этиш масалалари қайд этилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий шерикликни чуқурлаштириш борасидаги интилиш қатъий бўлиб, бу минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва қўшинларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Мудофаа вазирлигига эришилган келишувларни изчил давом эттириш юзасидан тегишли топшириқлар берилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...